Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатди – Вэнс

15/04, 12:05

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Украинага тўғридан-тўғри қурол етказиб беришни тўхтатиш қарорини Трамп маъмуриятининг асосий ютуқларидан бири деб баҳолади.

Венгриянинг бўлажак бош вазиридан Украина учун хушхабар

15/04, 10:27

Петер Мадяр янги ҳукумат Венгрия илгари зиммасига олган мажбуриятлари доирасида ҳаракат қилишини айтди.

Пасха сулҳи тугагач, ҳарбий ҳаракатлар давом этади — Песков

12/04, 17:11

Кремл Владимир Зеленский таклифини қабул қилмади.

Россия ва Украина асирлар алмашди

11/04, 17:15

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги асирлар алмашинуви амалга оширилди. Томонлар бир-бирига 175 нафар ҳарбий хизматчи ва етти нафар фуқарони топширди.

Зеленский Россиянинг Донбасс бўйича талабини рад этди

03/04, 20:24

Киев Россиянинг Украина ўзиники деб ҳисоблаган ҳудудлардан чиқиб кетишини ва репарация тўловларини асосий муроса деб билади.

Путин россиялик бойлардан Украинага қарши урушни молиялаштиришни сўраган – The Bell

27/03, 14:01

Россия президенти Владимир Путин йирик компаниялар раҳбарларини Украинадаги ҳарбий кампанияни молиялаштириш учун “ихтиёрий” тарзда маблағ ажратишга даъват қилди.

Венгрия Украинага газ етказиб беришни тўхтатяпти

25/03, 14:37

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинага газ етказиб беришни босқичма-босқич тўхтатишини маълум қилди. Унга кўра, бу чекловлар «Дўстлик» нефть қувури орқали транзит қайта тикланмагунча амал қилади.

Украина яна 3 йиллик урушга тайёрланяпти

24/03, 17:14

Украинада музокаралар тўхтаб қолиши мумкинлиги фонида ҳокимият узоқ муддатли уруш сценарийсига тайёргарлик кўра бошлади. Украина матбуотига кўра, президент Владимир Зеленский парламент фаолиятини яна 1–3 йил уруш шароитида давом эттириш бўйича режа тайёрлашни топширган.

АҚШ ва Украина ўртасида музокаралар «конструктив» руҳда ўтди – Уиткофф

22/03, 13:04

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилишича, музокаралар «конструктив» руҳда ўтган ва асосий эътибор ҳал этилмаган масалалар доирасини қисқартиришга қаратилган.

Россиядан таклиф: АҚШ Украинага ёрдамни тўхтатса, Москва Эрон билан разведка алоқаларини тўхтатади

20/03, 22:55

Россия АҚШга Эрон ва Украина масалаларини боғловчи ғайриоддий таклиф билан чиққан. Бу ҳақда музокараларга яқин манбалар маълум қилди.

Эрон уруши Украина масаласини иккинчи ўринга туширяпти – Зеленский «аразлади»

18/03, 12:35

Украина президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқдаги уруш Украинадаги вазиятга салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Трамп катта бошини кичик қилиб Зеленскийдан ёрдам сўради

11/03, 16:33

Эронга қарши қонли уруш бошландию Зеленскийнинг қўлида кутилмаганда «кўзир қарта» пайдо бўлиб қолди.

Украина АҚШ манфаатларини кўзлаб Яқин Шарққа дронлар юборди

09/03, 17:35

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Иорданияда жойлашган АҚШ ҳарбий базасини ҳимоя қилиш учун дронлар ва мутахассислар юборганини маълум қилди. Бу ҳақда у The New York Times нашрига берган интервьюсида айтди.

Украина ТИВ фуқароларини Венгрия сафаридан тийилишга чақирди

06/03, 15:46

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Венгрияга сафар қилишдан вақтинча тийилишни тавсия қилди.

FT: АҚШ Эрон дронларига қарши украин дрон-тутқичларини харид қилмоқчи

05/03, 13:52

АҚШ Пентагони Эрон дрон ҳужумларига қарши курашиш учун Украинада ишлаб чиқарилган дрон-тутқичларини харид қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Украина бўйича уч томонлама музокаралар тўхтаб қолди – Зеленский

05/03, 12:01

Украина президенти Зеленский ўзининг Миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича котиби Рустем Умеров билан билан Америка томони билан алоқалари ҳақида суҳбатлашганини маълум қилди.

Тойво Клаар: “Европа Иттифоқи ҳар қадамда Украина билан ҳамнафас”

25/02, 16:38

Европа Иттифоқи Украинанинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга содиқдир.

БМТ Бош Ассамблеяси Украина бўйича резолюция қабул қилди: Ўзбекистон бетараф

25/02, 15:25

Россиянинг Украинага қарши тўлиқ миқёсдаги босқинининг тўртинчи йиллиги муносабати билан БМТ Бош Ассамблеяси «Украинада барқарор тинчликни қўллаб-қувватлаш» номли резолюцияни қабул қилди.

Bloomberg: АҚШ Россия–Украина урушига 4 июлгача якун ясашни истаяпти

24/02, 16:11

АҚШ маъмурияти Россия ва Украина ўртасидаги урушни 4 июлга – АҚШ Мустақиллик кунига қадар якунлашга интилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Европа ва НАТОдаги манбаларга таяниб хабар берди.

Украинани тиклаш учун 10 йил ва қарийб 588 млрд доллар керак бўлади

24/02, 13:54

Украинани урушдан кейин тиклаш учун яқин 10 йил ичида қарийб 587,7 миллиард доллар (тахминан 500 миллиард евро) керак бўлади. Бу ҳақда 23 февраль куни Украина ҳукумати, Жаҳон банки, Европа комиссияси ва БМТ томонидан тайёрланган қўшма ҳисоботда маълум қилинди. Ҳисоб-китоблар 2025 йил 31 декабрь ҳолатига асосланган.

Зеленский: «Биз оқ байроқни кўтармадик, кўк-сариқ байроқни ҳимоя қилдик!»

24/02, 12:55

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда тўлиқ миқёсли уруш бошланганининг тўрт йиллиги муносабати билан халққа мурожаат қилди. У илк бор 2022 йил февраль ойидан буён Банковадаги бункерда жойлашган иш кабинетини намойиш этди. Айнан шу ерда урушнинг дастлабки кунларида давлатни ҳимоя қилишга оид энг муҳим қарорлар қабул қилинган.

Украинада уруш бошланганига 4 йил тўлди. Европанинг замонавий тарихидаги энг йирик ва қонли тўқнашув

24/02, 04:13

Украинадаги уруш 1461 кундан буён давом этмоқда, бу Россиянинг Улуғ ватан урушидан 43 кун кўп, яна 107 кундан сўнг давомийлиги бўйича Биринчи жаҳон урушидан ўтиб кетади.

Словакия ва Венгрия Украинага электр энергияси билан таҳдид қилди

22/02, 17:20

Словакия ва Венгрия раҳбарлари Россия нефтининг «Дружба» қувури орқали транзити тўхтатилгани ортидан Украинага электр энергияси етказиб беришни чеклаш ёки тўхтатиш масаласини кўриб чиқишларини маълум қилди.

Швеция Украинага 1,4 млрд долларлик ёрдам ажратади

19/02, 20:10

Маблағлар асосан Украинанинг ҳаво мудофааси тизимларини мустаҳкамлашга сарфланади.

Женевадаги уч томонлама учрашув «оғир, аммо ишчан руҳда» ўтди – Мединский

18/02, 17:53

Женева шаҳрида Россия, Украина ва АҚШ вакиллари иштирокида ўтган уч томонлама музокаралар тахминан икки соат давом этди. Учрашув ёпиқ форматда ташкил этилгани боис, музокаралар мазмуни бўйича расмий маълумотлар чекланган ҳолда тақдим этилмоқда.

Зеленский Лукашенкога қарши санкция жорий қилди

18/02, 16:20

Украина президенти Владимир Зеленский Беларусь раҳбари Александр Лукашенкога қарши санкция жорий этди.

Зеленский Путин билан Женевада учрашмоқчи

18/02, 13:36

Украина президенти Владимир Зеленский ўз жамоасига Владимир Путин билан учрашув ташкил қилиш вазифасини топширди.

Россияга жангда эришолмаган натижаларини музокара столида тақдим этиш хавфли – Кая Каллас

16/02, 12:25

Мюнхен хавфсизлик конференциясида асосий мавзулардан бири Россия–Украина уруши бўлди. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас Европа хавфсизлиги Украина тақдири билан бевосита боғлиқ эканини таъкидлади. У Россияга музокара столида жанг майдонида эриша олмаган натижаларни тақдим этиш хавфли эканини билдирди.

Алиев Россияни Украинадаги элчихонага зарба беришда айблади

16/02, 11:18

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Мюнхен хавфсизлик конференциясида Россияни Киевдаги Озарбайжон элчихонасига уч марта зарба беришда айблади.

Украина собиқ энергетика вазири чегарада қўлга олинди

15/02, 16:35

15 феврал куни кечаси Украинанинг собиқ энергетика вазири Ҳерман Галушченко чегарани кесиб ўтишга уринаётганда ҳибсга олинган.

Яна