Стресс шароитида самолётни аёллар яхшироқ бошқаради — тадқиқот

Канаданинг Ватерлоо университети парвоз тажрибаси нисбатан оз (300 соатгача) бўлган 20 нафар учувчи (10 эркак ва 10 аёл) билан тажриба ўтказди.
Кўнгиллилар махсус кўзойнакларни тақиб, самолётнинг реаллик симуляторида қўниш бўйича 9 та топшириқни бажаришди. Ҳар бир сценарийда учувчиларнинг кўз ҳаракатлари, уларнинг, масалан, кутилмаганда двигател ишламай қолиши каби ҳолатларда ўзларини қандай тутиши кузатиб борилди.
Қолаверса, вазиятдан хабардорлик (SA) — учувчиларнинг атрофдаги воқеаларни кўра олиш ва тушуниш қобилияти баҳоланди.
«Натижаларга кўра, учувчи аёлларда қўниш чоғида нисбатан барқарорлик кузатилди, авария сценарийсида кўрсатмаларни тезроқ уддалашди, уларнинг SA даражаси ҳам юқори, фақат кўз ҳаракатлари кўрсаткичларида фарқ деярли сезилмади. Дастлабки маълумотларга ишонадиган бўлсак, учувчи аёллар стресс шароитида топшириқларни самаралироқ уддалашади», — дейилади Proceedings of the 2025 Symposium on Eye Tracking Research and Applications журналида эълон қилинган тадқиқотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter