Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ўқитувчиларга мурожаат қилди

Президент ўқитувчиларга мурожаат қилди

«Мен бугун 590 минг нафар устоз-муаллимлар, мураббийларга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги ёшларимизнинг талаби жуда катта.

Оддийгина телефонни катта авлод тушунмайди. Аммо уни кузатган болаларимиз биз катталарга савол бериб қийин вазиятга солиб қўйишяпти. Дунё воқеаларига оид масалаларга қизиқишяпти.

Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади», — деди Президент.

Давлат раҳбари, шунингдек, айрим фанларни қисқартиртириш масаласига ҳам тўхталди.

«Балки айрим фанларни қисқартирармиз, замонавий фанларни кўпайтирармиз. Негадир биз қисқартиришдан қўрқамиз.

Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин?

Биз «Болалар ёмон бўлиб кетди» деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз.

Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт», деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг