Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой халқ таълими вазирлигининг қарори Осиёнинг энг қиммат компанияси номини ўзгартирди

Хитой халқ таълими вазирлигининг қарори Осиёнинг энг қиммат компанияси номини ўзгартирди

Фото: «Epochtimes.ru»

«Tencent» интернет-компаниясининг қиймати 31 август куни 20 млрд. долларга пасайиб кетди — акцияларнинг бунчалик кескин қулашига мамлакат ҳукумати болаларнинг узоқни кўра олмаслик касаллигига қарши кураш эълон қилиши сабаб бўлди, дея ёзган «Newsru.com».

Расмий маълумотларга кўра, Хитой аҳолисининг 450 миллион нафари узоқни кўра олмасликдан азият чекмоқда (!), бу мамлакат аҳолисининг қарийб учдан бир қисми дегани.

Миопия болалар орасида кўп тарқагани, айниқса, ҳукуматни ташвишлантирмоқда. Бунга сабаб мактаб дарслари юкламасининг ошиб кетгани, смартфон ва бошқа электрон қурилмалардан кўп фойдаланиш ҳамда жисмоний фаолликнинг камлигидир.

Мамлакат халқ таълими вазирлиги таклифига биноан 30 августдан кучга кирган қарор янги онлайн ўйинларга рухсатномалар беришни, қолаверса, болалар ва ўсмирларнинг ўйинларга сарфлайдиган вақтини чеклашни кўзда тутади.

Бу қарор Хитойдаги энг йирик ўйинлар компанияси бўлмиш «Tencent»га қаттиқ зарба бўлди.

Акцияларининг қадрсизланиши туфайли «Tencent» Осиёнинг «энг қиммат компания»си номини ҳам йўқотди, энди энг қиммат — «Alibaba Group».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг