17 декабрь фотохроникаси: Турк лирасининг қулаши, 266-Папа, 2022 йилнинг энг кутилаётган сериали ва бошқалар

17 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

Япониянинг Осака шаҳри марказидаги психиатрия клиникаси тўртинчи қаватида юз берган ёнғин қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 27 нафарга етди.

Истанбул биржалари лиранинг қулаши оқибатида савдоларни тўхтатди. Экспертлар келгуси йили импорт нархлари ва энг кам иш ҳақи кескин ошиши оқибатида инфляция 1,5 бараварга ўсишини тахмин қилишяпти.
Турк миллий валютаси бугун бир нечта тарихий минимумларни янгилади, Тошкент вақти билан соат 19:00 га келиб, сотилиш нархи: 1 долларга нисбатан — 17,07 лира. Лира ривожланаётган мамлакатлар валюталари орасида энг кучсизи бўлиб қолмоқда.

266-Рим папаси Франциск бугун 85 ёшни қаршилади (1936 йилнинг 17 декабрида Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда туғилган).

Форт Пикетт — АҚШ Миллий гвардияси тайёрлов маркази. Суратда: бу ерда бошпана топган афғонлар футбол ўйнашмоқда.

Москвада Янги йил транспорти йўлга қўйилди.

Канзас штати (АҚШ)да ўрмонлар ёнмоқда.

Торнадо вайрон қилган Мэйфилд шаҳри (АҚШ)да яшовчилар маҳаллий мактабда очилган инсонпарварлик тақсимлаш марказида.

IMDb 2022 йилнинг энг кутилаётган сериаллари рўйхатини эълон қилди. «Тахтлар ўйини»га олинган приквел — «Аждаҳо уйи» ушбу рўйхатнинг биринчи қаторидан жой олди. Сериалда Таргариенлар сулоласининг қулаши ва «Аждаҳолар рақси» номини олган урушнинг бошланиши тасвирланган.

АПЛ 17-турида «Нюкасл» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Ливерпул» тарихий натижага эришди. Жамоа матбуот хизмати маълумотига кўра, «Ливерпул» Англия футболи олий лигаси тарихида 2000 та ўйинда зафар қучган илк жамоа бўлди.

Рамзау (Австрия) Трамплиндан сакраш бўйича жаҳон кубоги ўйинларига мезбонлик қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter