3 ёшли гўдакда коронавирус аниқланди. Ота-онада эса йўқ

Ҳиндистоннинг Керала штатида шифокорлар 3 ёшли гўдакка коронавирус ташхисини қўйишди. У яқинда ота-онаси билан Италиядан қайтиб келганди, дея хабар берди «NDTV» телеканали.
Бу Ҳиндистонда янги вирусни юқтириш бўйича 41-ҳолат бўлди. Улардан уч нафари тузалиб, шифохонадан чиқарилган.
Нашрнинг ёзишича, аэропортда сканер Ҳиндистонга учиб келган болакайнинг иситмаси борлигини аниқлади. Шундан сўнг оиласи билан бирга карантинга жойланган, боланинг таҳлиллари эса текширувга юборилган. Душанба олинган таҳлил натижалари болада коронавирус борлигини тасдиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter