Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бағдодда портлаш

Бағдодда портлаш

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ироқ ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотларга кўра, Бағдод шимолидаги  паркларнинг бирида бир худкуш ўзини портлатиб юборган. Яраланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга ётқизилди.

Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг