Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Берлинликлар коронавирусга манфий тестсиз дўконга ҳам боришолмайди

Берлинликлар коронавирусга манфий тестсиз дўконга ҳам боришолмайди

Фото: «Tengrinews.kz»

Берлинликлар коронавирусга манфий тестсиз ноозиқ-овқат дўконига бора олмайдилар. «Berliner Zeitung» хабарига кўра, бундай чоралар 31 март куни кучга кирди.

Озиқ-овқат ёки дорихонадан ташқари ҳар қандай дўконга кириш учун ўша куни ўтказилган тест натижаларини тақдим этиши шарт. Баъзи савдо марказлари ўз мижозлари учун экспресс-тестларни ташкил этишни режалаштиришмоқда. Музейларга ташриф буюриш учун ҳам коронавирусга манфий тест талаб этилади.

Бундан ташқари, Германия пойтахти аҳолиси ҳар қандай бинога кириш ёки жамоат транспортидан фойдаланиш учун энди FFP2 синфига мансуб юқори ҳимоялаш даражасига эга респираторларни тақиши керак. Расмийлар оддий тиббий ниқоблар етарли даражада самарали эмас, деган хулосага келишди.

Шу каби чораларни Aвстрияда ҳам жорий этиш режалаштирилган. Хусусан, 7 апрель куни австрияликлар барча савдо шохобчаларига ташриф буюрганларида тестни тақдим этишлари керак бўлади. Масалан, ҳаётий аҳамиятга эга бўлган дорихоналар ёки озиқ-овқат дўконлари бундан мустасно. Европа мамлакатлари раҳбарлари қитъага ёпирилиб келган коронавируснинг учинчи тўлқини туфайли шу каби чораларни кўришга мажбур бўлишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг