Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европадаги НАТО кучларига янги бош қўмондон тайинланди — рус тилини билувчи америкалик

Европадаги НАТО кучларига янги бош қўмондон тайинланди — рус тилини билувчи америкалик

Кристофер Каволи.

Фото: «Nato.int»

Америкалик генерал Кристофер Каволи НАТОнинг Европадаги қуролли кучлари янги бош қўмондони этиб тайинланди. Шимолий Атлантика алянси бу ҳақда ўз расмий сайтида баёнот берди.

Каволи ушбу лавозимда ёздан иш бошлайди. У шу пайтгача АҚШнинг Европадаги ҳарбийларига қўмондонлик қилиб келганди.

Ҳозирча НАТОнинг Европадаги бош қўмондони лавозимида яна бир америкалик, Пентагон ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Тод Уолтерс фаолият юритмоқда.

Кристофер Каволи хорижий тилларни яхши билади, жумладан, рус, италян, француз тилларида сўзлаша олади. Йел университетининг Россия ва Шарқий Европа тадқиқотлари магистри даражасига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг