Европанинг тўртта давлати Украинага катта ёрдам ажратади
Европанинг тўртта давлати Украинага катта ёрдам ажратади.
Германия канцлери Олаф Шолц Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда канцлер Украина раҳбари Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс-Украина».
Шолц маълумотларига кўра, Германия Бельгия, Дания ва Норвегия билан биргаликда Украинага қўшимча ИРИС-Т ва Skynex ҳаво мудофаа тизимлари, шунингдек, Гепард зенит танклари, ўзиюрар артиллерия бирликлари, зирҳли транспорт воситалари, жанговар дронлар, радарларни беради.
Олаф Шолц, шунингдек, Германия бюджетида тўғридан-тўғри икки томонлама ёрдам учун 4 миллиард евро ажратилганини қўшимча қилди ва G7 давлатлари Украинага 50 миллиард доллар миқдорида кредит беришга рози бўлганини эслатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter