Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Абдураҳмонова: Қозоғистонда коронавирусга қайта чалиниш ҳолати қайд этилди

Гулнора Абдураҳмонова: Қозоғистонда коронавирусга қайта чалиниш ҳолати қайд этилди

Фото: «Ratel.kz»

Қозоғистонда ҳам коронавирусга қайта чалиниш ҳолати қайд этилди, дея хабар берди Ғарбий Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулнора Абдураҳмонова.

Унинг сўзларига кўра, бемор илк бор апрель ойида янги турдаги инфекцияни юқтириб олганди.

«Иккинчи марта зарарланиш август ойида содир бўлди. Иккала сафар ҳам бемор стационар шароитида даволанган», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради «Tengrinews.kz» портали.

Охирги маълумотларга кўра, Қозоғистонда бутун пандемия давомида 150 мингта коронавирус ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 2,2 минг нафари инфекция асоратлари натижасида ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг