Исроил Фаластинга 140 марта ҳужум қилди

Исроил кечадан бери Ғазо секторига 140 марта ҳужум уюштирди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.
Бомбали ҳужум оқибатида бир нафар ҳомиладор аёл, бир ярим ёшли қизалоқ ва яна бир киши ҳалок бўлди.
Исроил ҳарбийларининг айтишича, кечадан бери Ғазо секторига 140 марта ракета зарбаси берилган. Исроил қўшинига қарашли ҳарбий самолётлар ҲАМАСга тегишли лагерларни яксон қилган.
Ҳужумлар оқибатида камида 12 киши яраланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter