Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ҳарбийси 22 ёшли йигитни ваҳшийларча отиб ташлади

Исроил ҳарбийси 22 ёшли йигитни ваҳшийларча отиб ташлади

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жума куни Исроил аскари Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрида фаластинлик ёш йигитни ўлдирган.

Ижтимоий тармоқларда отишма акс этган видеолавҳалар жойлаштирилган. Видеода фаоластинлик йигитни ҳибсга олмоқчи бўлган исроиллик аскар тасвирланган. Аммо фаластинлик йигит аскарни ўзидан узоқлаштирганда, аскарнинг автомати тушиб кетган ва у тўппончасини олиб яқин масофадан отиб ташлаган.

Бу йигит Наблус жанубидаги Осрин қишлоғида яшовчи 22 ёшли Ҳамди Мефле эканлиги аниқланган.

WAFA ахборот агентлигининг хабар беришича, қатлни кузатаётган исроиллик босқинчи аскарлар ярадор йигитга маҳаллий аҳоли ва тез ёрдам машиналарига ёрдам беришига тўсқинлик қилган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил фуқаролик ишлари бўйича Бош бошқармаси фуқаронинг оғир жароҳатлар туфайли вафот этганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг