Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ракеталари ЮНЕСКО рўйхатидаги тарихий қалъага зарар етказди

Исроил ракеталари ЮНЕСКО рўйхатидаги тарихий қалъага зарар етказди

Фото: Sana.sy

Исроилнинг ракета зарбалари оқибатида Дамашқдаги тарихий қалъага зарар етди.

Сурия қадимий обидалар ва музейлар бош бошқармаси хабар беришича, ушбу қалъа ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатида туради.


Якшанбага ўтар кечаси Исроил ракета зарбалари бериши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дейилади Сурия томони берган маълумотда.


Сурия шимоли-ғарбида ва Туркияда зилзила юз берганидан сўнг 12 кун ўтиб, Исроил яна Дамашқ томон ўлимкор ракеталарини йўллашни бошлади. Исроилнинг хунрезлиги халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда. Бир миллат табиий офат оқибатлари билан курашаётган бир паллада иккинчи офатни ёғдираётганларни қандай аташга тил ожиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг