Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил яна Сурияга зарба берди

Исроил яна Сурияга зарба берди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун эрта тонгда Сурия армиясининг пойтахт Дамашқ яқинидаги базаларига ҳужум уюштирди. Суриянинг расмий SANA агентлиги хабарига кўра, ракета зарбалари оқибатида уч нафар ҳарбий ҳалок бўлган, етти нафари яраланган.

Сурия телевидениеси Дамашқ яқинида кучли портлашлар рўй берганини ва мамлакат ҳарбий ҳаво мудофааси тизимлари «душман ҳужумини даф қилгани»ни билдирди. «Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги кенгаши» (SOHR) эса Исроил ракеталари Сурия армияси ва унинг ҳамкорлари фойдаланадиган омборлар ва позицияларни яксон этганини маълум қилди.

DWнинг хабар беришича, Исроил ҳарбийлари чиндан ҳам авиаҳужум уюштирилганини тасдиқлаб, бу 1 июнь куни Исроил томонидан босиб олинган Жўлон тепаликларига отилган иккита ракетага жавоб бўлганини таъкидлаган. Исроил армияси вакилининг сўзларига кўра, Жўлон тепаликларига айнан ким ракета отгани маълум эмас, бироқ Сурия ҳудудидан отилгани учун Сурия томони айбдор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг