Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манба: АҚШ Путиннинг Украина бўйича таклифини рад этди

Манба: АҚШ Путиннинг Украина бўйича таклифини рад этди

ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, Россия раҳбари Владимир Путин воситачилар орқали АҚШга Украинадаги можарони музлатишни таклиф қилди, аммо музокаралар муваффақиятсиз якунланди.

Қўшма Штатлар Россия президенти Владимир Путиннинг Украинада можарони тўхтатиш бўйича ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этган. Reuters агентлиги ҳар икки томон воситачилари ўртасида бўлиб ўтган мунозаралардан хабардор бўлган учта россиялик манбага асосланиб бу ҳақда хабар берди. 

Агентлик ёзганидек, музокараларнинг муваффақиятсизлиги дунёдаги икки йирик ядровий давлатнинг бир-биридан қанчалик узоқда қолаётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, америкалик манба ҳар қандай норасмий алоқалар ҳақидаги маълумотларни инкор этиб, Вашингтон Киев иштирокисиз музокаралар олиб бормаслигини таъкидламоқда.

2023 йилда Путин оммавий ва шахсий тарзда воситачилар, жумладан, Москванинг Яқин Шарқдаги араб ҳамкорлари орқали Вашингтонга Украинада ўт очишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган, дея хабар беради рус манбалари.

Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, Путин ҳозирги йўналишдаги можарони музлатиб қўйишни таклиф қилди ва Россия босиб олган Украина ҳудудларидан бирортасини ҳам беришни истамади.

Мулоқотлардан хабардор бўлган иккинчи россиялик манбанинг Reuters агентлигига айтишича, америкаликлар воситачилар орқали Москвага Украина иштирокисиз мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмасликларини айтган ва шу сабабли музокаралар муваффақиятсиз якунланган.

Музокаралар миқёси ва уларнинг муваффақиятсизликка учрагани ҳақида аввал хабар берилмаган.

Кремл, Оқ уй, Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармаси бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг