Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўъжиза туфайли бомба ҳужумидан омон қолган обида, тарих ва бугун учрашган шаҳар (фото)

Мўъжиза туфайли бомба ҳужумидан омон қолган обида,  тарих ва бугун учрашган шаҳар (фото)

Кёльн ибодатхонаси шаҳарнинг “ташриф қоғози”га айланган.

Фото: “Xabar.uz”

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия минтақасида жойлашган Кёльн нафақат мамлакат, балки бутун Европанинг оқсоқол шаҳарларидан бири саналади. DW ташкил қилган халқаро илмий-амалий анжуман баҳонасида Кёльнда бўлган «Xabar.uz» мухбири мазкур тарихий шаҳар «ҳасби ҳоли»га мухтасар чизги бериб, айрим фотосуратлар билан ўртоқлашади.

Кёльн шаҳрининг таваллуди милоддан аввалги I асрга бориб тақалади. Рейн дарё бўйида барпо этилган маъмур қасаба йиллар ўтиб йирик шаҳарга айланди, Рим империясидан тортиб ўрта асрлар салтанатларига қадар – турли сулолаларга бағридан жой берди. 

Бир миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Кёльн Германиянинг нуфус борасида тўртинчи, ҳудуд борасида учинчи шаҳри, айни чоқда, иқтисодий-маданий марказларидан биридир.

Шаҳар рамзига айланган ибодатхона (Kölner Dom) дунёдаги энг баланд черковлар рўйхатида учинчи ўринда туради. Рим-католик готик услубида барпо этилган обида, маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши бомбардимонларидан ҳам омон чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг