Нурсултон Назарбоев шифохонага тушиб қолди
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев пойтахт Остонадаги шифохоналардан бирига ётқизилди.
Шифокорларнинг айтишича, биринчи президент юрак операциясини ўтказади.
Қозоғистонлик медиа менежер Aлександр Aксютиц операция бўйича ўз фикрларини билдирган:
«Менинг манбаларим Нурсултон Назарбойевнинг Остонадаги шифохоналардан бирига ётқизилганини айтди. У юрак бўйича кенг қамровли текширувдан ўтади. Тиббиёт ходимларининг айтишича, жарроҳлик амалиёти ҳам бўлиши мумкин», — деб ёзди Aксютиц жума куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоев ҳозир 82 ёшни қаршилаган. У 2019 йил ҳокимиятни амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter