Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзганинг юраги билан неча йил яшаш мумкин?

Ўзганинг юраги билан неча йил яшаш мумкин?

Фото: Google

Нидерландиялик Берт Янссен кўчириб ўтказилган юрак билан 39 йил-у 252 кун яшаб Гиннесснинг рекордлар китобига кирди

Олдинги рекорд эгаси — 34 йил ва 359 кун ўзга юрак билан яшаган канадалик Ҳаролд Сокирк.

Берт Янссен 17 ёшга тўлганида унга кардиомиопатия ташхиси қўйилади, юраги танасини қон билан базўр таъминлаётганди. Юраги исталган пайти тўхтаб қолиши мумкин эди, шу боис 1984 йилда унга донор юраги кўчириб ўтказилади. Нидерландияда трансплантация амалга оширилмаслиги сабабли Берт Британияга боришига тўғри келади. Жарроҳлик амалиётидан уч ҳафта ўтиб, уйига жавоб беришади. Бир неча ойгача дори-дармонларнинг ён таъсирларидан азоб чекди, икки марта юраги тўхтаб қолаёзди. Бироқ кейинчалик ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетди.

Шифокорларнинг айтганларига қатъий амал қилди: тўғри овқатланди, жисмоний машқларни канда қилмади, мунтазам кардиологга қатнади. Ҳозир у 57 ёшда, уйланган, икки нафар фарзанди бор. Умри давомида ўзи уй қурди, мебел дўконида ишлади, кемада дурадгорлик қилди. Қолаверса, спорт (планеризм) билан ҳам шуғулланади. 2017 йилда даволовчи шифокорининг тавсияси билан пенсияга чиқди. Энг муҳими, у (ўзга)нинг юраги ҳамон урмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг