Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлик пойгаси: Трамп Байденга етай деб қолди

Президентлик пойгаси: Трамп Байденга етай деб қолди

Фото: «NY Daily News»

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп давлат раҳбарлиги учун сайловдаги энг асосий рақиби Жозеф Байден билан орадаги тафовутни охирги ойларда анча қисқартирди. Кеча, якшанба куни эълон қилинган ижтимоий сўровнома (12—15 августда ўтказилган) натижалари бундан далолат беради, дейилади CNN хабарида.

Агарда сайлов ҳозир ўтказилганида кимга овоз берардингиз — сўровномада қатнашганларга ушбу савол берилган. Респондентларнинг 50 фоизи Байден ёки сенатор Камала Харрис (вице-президентликка номзод)ни ёқлашини, 46 фоизи эса Трампни ва амалдаги вице-президент Майкл Пенсни қўллашини билдирган.

Респондентларнинг тахминан 1 фоизи бошқа бир номзодга овоз беришга тайёр, 2 фоизига эса юқоридаги ҳеч бир сиёсатчи ёқмайди. Сўровномада қатнашганларнинг қолган қисми ҳеч қандай жавоб бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 2—5 июндаги сўровномада Байденни қўлловчилар 55 фоиз, Трамп сиёсати тарафдорлари эса 41 фоизни ташкил этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг