Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шолцнинг бошига Байденнинг куни тушиши мумкин

Шолцнинг бошига Байденнинг куни тушиши мумкин

Фото: BFM.ru

Германия канцлери Олаф Шолцнинг партиядошлари ўртасида сайловолди рўхатига унинг ўрнига нисбатан обрўлироқ сиёсатчини киритиш керак деган гаплар юрибди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Шолцнинг ўрнини мудофаа вазири Борис Писториус ёки Саар федерал ери бош вазири Анке Рехлингер эгаллаши мумкин. 22 сентябрда Бранденбургда ўтадиган сайлов канцлер учун бурилиш нуқтаси бўлиши эҳтимолдан холи эмас (ушбу ҳудудда Социал-демократлар партияси (СДП) Германия бирлашганидан буён ҳукмронлик қилади).

Мухолифатнинг фикрича, Германиянинг қайноқ муаммолари (ноқонуний миграция, ўнг ва сўл популистларнинг кучайиши, иқтисодий турғунлик)га ечим топа олмаётган ҳукумат сайловчиларнинг ишончини йўқотган. Ҳукуматда бирдамлик йўқлигида эса айнан Шолц айбланмоқда.

«(АҚШ президенти) Жо Байден Камала Ҳаррисга ўрнини бўшатиб берганини ҳозир парламент фракциясидаги кўп одамлар гапиришмоқда ва биз ҳам шундай йўлни танласак бўлмасмикан деган саволни ўртага ташлашмоқда», — СДП депутатларидан бирининг сўзларини келтирди Financial Times.

Forschungsgruppe Wahlen социологлари маълумотига кўра, Германия бирлашган 1990 йилдан бери амалга ўтирган канцлерлар орасида энг рейтинги пасти — Шолц. Ўтган ҳафта ўтказилган сўров қатнашчиларининг 77 фоизи уни «кучсиз етакчи» дея баҳолашган.

Яқинда берган баёнотида Олаф Шолц 2025 йилда иккинчи муддатга Германия канцлери этиб сайланишига ишонишини билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг