Собиқ президент саудияликлардан 90 млн. доллар пора олганига иқрор бўлди
Суданнинг собиқ президенти Уман ал-Башир Саудия Арабистонидан $90 млн. пора олганига иқрор бўлди. Бу ҳақда «Al Jazeera» собиқ президент ишида айбловчи сифатида қатнашаётган бригада генерали Аҳмад Алига асосланиб хабар берди.
Судан пойтахти Хартумда коррупцияда айбланиб ағдарилган давлат раҳбарига қарши суд жараёни бошланган.
«Айбланувчи айтдики, унинг қароргоҳида топилган пуллар Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмондан шахсий мақсадлар учун олинган», — таъкидлади бригада генерали.
Мавзуга оид: Суданнинг собиқ президенти уйидан миллионлаб евро топилди
Унинг айтишича, Ал-Башир Саудия Арабистони подшоҳлиги оила аъзоларидан, жумладан, собиқ ҳукмдор Абулла ас-Сауддан жами 90 млн. доллар олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter