«Толибон» АҚШ самолёт, вертолёт ва ракеталарини қўлга киритди

«Толибон» ҳаракати бир нечта Америка самолётлари, вертолётлари ва ракеталарини қўлга киритди. Бу ҳақда al-Arabiya телеканалига асосланиб РИА новости маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, АҚШ ҳарбий раҳбарияти «Толибон» ушбу қуролга эга бўлганидан хавотирда. Ҳозирда ҳаракат эгаллаб олган техникаларни йўқ қилишни режалаштирилмаган.
«Толибон»га вертолёт ва самолётлардан фойдаланиш қийин бўлиши мумкин, чунки учувчилар йўқ, уларга техник хизмат кўрсатилмайди», — дейилади телеканал манбаларида.
Тахминларга кўра, Қўшма Штатлар мамлакатда бошқа қўшимча чоралар кўриш учун эвакуация жараёнини кутишни режалаштирмоқда — масалан, омборларни портлатиш.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Толибон Кобулдаги тижорат аэропортини бошқариш истагини билдирганини айтганди. Ҳозирда бу масала АҚШ билан муҳокама қилинмоқда. Пентагонга кўра, Кобулдаги самолётлар учун «жиддий таҳдид» мавжуд.
Кобул аэропорти айни дамда АҚШ қўшинлари томонидан назорат қилинади ва АҚШ фуқароларини Афғонистондан ва уларнинг маҳаллий иттифоқчиларидан эвакуация қилиш учун ишлатилади.
Аэропортда тиқилинч ҳаракат ва тўқнашувлар натижасида 20 га яқин одам ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter