Трамп демократия учун энг катта хавф кимлигини айтди
АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг иддао қилишича, АҚШ президенти Жо Байденнинг «лаёқатсизлиги туфайли Қўшма Штатлардаги демократия таҳдид остида».
У Байденни «демократия учун жиддий таҳдид» деб атади. Трампнинг фикрича, бунга асосий сабаб сиёсатчининг лаёқатсизлигидир.
«Бундан ташқари, у ўзининг сиёсий рақиби, яъни менга қарши курашда Адлия вазирлиги ва ФҚБдан фойдаланмоқда», - дея таъкидлади у.
Аввалроқ Трамп амалдаги давлат раҳбарини «Америка Қўшма Штатлари тарихидаги энг ёмон раҳбар» деб атаган эди. Унинг таъкидлашича, Трамп ўз чиқишларида минглаб тарафдорларини тўплайди, Оқ уйнинг амалдаги эгасининг чиқишига эса деярли ташриф буюрувчилар йўқ.
Аввалроқ Жо Байденнинг ўзи Россия президенти Владимир Путинни «бандит» дея атаганди.
Бу Америка президентининг Путин ҳақидаги биринчи айблови эмас. Икки йил олдин, худди шундай тадбирда Байден Россия раҳбарини «тоза бандит» деб атаган эди. Сўнгги йилларда у Россия президенти ҳақида бир неча бор қаттиқ ва ҳақоратли сўзларни ишлатди.
Байденнинг ушбу сўзларини Кремл жавобсиз қолдирмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter