Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинанинг қарзи қанчага етгани маълум бўлди

Украинанинг қарзи қанчага етгани маълум бўлди

Украина давлат қарзи 132 миллиард доллардан ошди, бу 4 860,59 миллиард гривенга тенг. Бу ҳақда Украина Молия вазирлиги сайтида хабар берилди.

«2023 йил 31 июл ҳолатига кўра, Украинанинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 4 860,59 миллиард гривен ёки 132,92 миллиард долларни ташкил этди», — дейилади Украина Молия вазирлиги баёнотида.

Қайд этилишича, давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз 3 319,19 млрд гривен ёки 90,77 млрд долларни ташкил этади.

Шунингдек, июл ойида давлат қарзи тўрт миллиард долларга ошгани хабар қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг