«Дизель можароси». «Porsche» 535 миллион евро жарима тўлайди

Штутгарт (Германия) прокуратураси «дизель можароси»га аралашиб қолган «Porsche» автоконцернини 535 млн. евро жаримага тортди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.
Нашр ёзишича, жарима миқдори икки қисмдан иборат: компания 4 миллион еврони маъмурий қонун бузилишларига йўл қўйгани, 531 млн. еврони эса тутун газлари чиқарилиши кўрсаткичларини алдов йўллари билан яшириб, иқтисодий фойдани кўзлагани учун тўлайди.
Мавзуга оид: Германия прокуратураси «дизельгейт» бўйича айбловни эълон қилди
Маълум қилинишича, автоконцерн ушбу жазога қарши даъвоси йўқлигини билдирган.
Маълумот учун: «Porsche» — «Volkswagen»нинг шўъба компанияси саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter