Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Huawei» автобозорга кирмоқчи

«Huawei» автобозорга кирмоқчи

Huawei AITO M7.

Фото: autohome.com.cn

Хитойлик таниқли автоблогер Ву Пэй «Huawei» компаниясининг ижрочи директорларидан бири, «Smart Car solutions» бош директори Ю Чэндундан интервью олди.

Фото: gizmochina.com

«Huawei» компаниясининг мақсади — автомобиллар бозорига тўлиқ ихтисослашган биринчи смартфон брендига айланиш, деди Ю Чэндун.

АҚШ санкциялари компаниянинг мобил ишланмалар йўналишига таъсирини ўтказмай қолмади, шу боис бизнес-жараёнларга янгиланишлар керак бўляпти. Ана шу янги ва асосий йўналишлардан бири автомобиллар. «Huawei» ҳайдовчисиз бошқариш ва шунга ўхшаш ўзи ишлаб чиққан технологияларга патентларни расмийлаштириб қўйди.

Яқинда «Huawei» компаниясининг янги бренди томонидан ишлаб чиқилган AITO M7 кроссоверининг фотолари пайдо бўлди.

Янги Huawei AITO M7 — бренднинг флагман кроссовери сифатида кўрилмоқда. Audi Q7 ва Hyundai Palisade моделлари билан бўйлашади.

Huawei AITO M7:

  • Узунлиги — 5020 мм
  • Кенглиги — 1945 мм
  • Баландлиги — 1775 мм
  • Ғилдирак базаси — 2820 мм
Huawei AITO M7.
Фото: autohome.com.cn

Ушбу кроссовер — гибрид машина, асосий кучни электр мотор (272 кучли)дан олади. Ғилдиракни айнан у айлантиради, 1,5 литрли турботўртлик (125 кучли) генератор вазифасини бажаради ва электр энергияси ишлаб чиқаради. Худди шундай технология Nissan Qashqai гибрид машиналарида ҳам қўлланилмоқда.

Ҳадемай йўлларда Huawei машиналарини учратсангиз, ажабланманг. Компания янги йўналишда қанчалик узоққа боради — кўрамиз, ҳар ҳолда бу йўлларнинг ҳам ўз «бўрилари» бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг