ИИВ экспорт-импорт товарларини тез етказиб бериш учун штаб ташкил қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 14 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари хусусан Сурхондарё вилоятида ҳам коронавирус пандемиясининг олдини олишга қаратилган карантин вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ – овқат, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва траспорт ҳаракатларнишини ташкиллаштириш ва мониторинг қилиш тезкор штаби фаолияти йўлга қўйилди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ташкил этилган «Тезкор штаб»да ҳуқуқ тартибот идоралари вакилларидан ташқари инвестиция, иқтисодиёт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларига дахлдор мутасаддилар ҳам жалб этилган мақсад эса пандемия шароитида экспорт-импорт товарларининг ўз манзилларига тезда ва хавфсиз етиб боришини таъминлашдан иборат.
Штабнинг 24 соатлик узлуксиз фаолияти карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилган. Бу ерда дезинфекция қоидалари талабларига риоя этилган ҳолда иш олиб борилаяпти. Ишчи гуруҳ вакилларининг овқатланиш ва дам олиш шароитлари ҳам бинонинг ичида ташкиллаштирилган.
Экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари белгиланган тартибда божхона органлари ва ички ишлар бошқармасининг йўл-патрул хизмати ходимлари билан ҳамкорликда божхона кузатувига олиниб, йўналиши бўйича қўшни вилоят божхона бошқармасининг кузатув гуруҳига ёки манзил чегара постига қадар етказилмоқда. Маълумот ўрнидан вилоятдан чиқаётган юкларнинг 68% яшил ва сариқ йўлакларга тақсимланиши натижасида товар моддий бойликларнинг манзилига етиб бориш вақти кескин қисқарди. Эътиборли жиҳати эндиликда нафақат юк транспорт воситалари кузатув орқали ўз манзилларига етказилади балки янги автомошина харид қилган фуқароларимизга ҳам ана шундай ёрдам кўрсатилмоқда.
Таъкидлаш жоизки айни карантин даврида ҳам инсон манфаатларини таъминлашга йўналтирилган эзгу ҳаракатлар, дуч келиниши кутилаётган молиявий қийинчиликларнинг олдини олиш ва пандемия тугаганидан сўнг иқтисодиётимизни тезроқ тиклаб олишимизда муҳим ўрин тутади.
Мазкур ташкил этилган «Тезкор штаб»да ходимлар тун-у кун ишлаши белгиланган.
Штабда ўрнатилган 76 -221 - 32 -21 телефон рақами орқали мурожаат қилган тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам ёки ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter