Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 42 фоизга ошди

Ўзбекистонда ўтган йилнинг январ-февраль ойларига нисбатан 42,6% кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб «Spot» хабар берди.
Шу йилнинг январ-феврали якунларига кўра, мамлакатимизда 24 695 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди, 2017 йил январ-февраль ойида эса бу кўрсаткич 17 315тага тенг эди. Шу тарзда ўсиш 42,6 фоизни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter