10 йил аввал изсиз йўқолган бола Самарқанддан топилди (видео)

2009 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи Зариф аканинг 8-синфда ўқийдиган ўғли айрим сабабларга кўра уйдан чиқиб кетади. Орадан 10 йил ўтгач, бола ИИВ ходимлари ҳаракати натижасида Самарқанд шаҳридан топилди. Бу ҳақда «Замон» кўрсатувида хабар берилди.
Самарқанд вилояти патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси реалибитация маркази раҳбари Отабек Худоёровнинг айтишича, жорий йилнинг 13 февраль куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган рейдларнинг бирида шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатларсиз юрган фуқаро аниқланган. У ўзини Ғиждувон туманида туғилган Ҳотамов Фаррух дея таништирган. Текширувлар бу маълумотларнинг тўғри эканлигини тасдиқлади.
Фаррух Ҳотамов қилган иши учун кечирим сўраб, бундан буён акалари билан бирга ҳунармандчилик қилиб пул топишини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter