Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Департамент ва ДХХ «долларчи»ларни «овламоқда»

Департамент ва ДХХ «долларчи»ларни «овламоқда»

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқарма томонидан ИИБ  ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.И.(муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва бошқалар жами 5 000 АҚШ долларини фуқаро М.А.га 64,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Ў. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро Х.М.га 46,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Н. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро С.Т.га 46,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг