Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Икки миллион доллар кредит олиш учун нима қилиш керак?...»

«Икки миллион доллар кредит олиш учун нима қилиш керак?...»

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар М.М. ва С.Н. «Д...» МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкидан 2 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига, кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг АҚШ доллари устама пули сўрашиб, шундан 55 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг