Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда бир фуқарони ўлдириб, мурдасини ёқиб юборган кишилар қўлга олинди

Жиззахда бир фуқарони ўлдириб, мурдасини ёқиб юборган кишилар қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

Жиззахда танишини дўппослаб ўлдириб, ёқиб юборган икки эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу мудҳиш жиноят олдидан муқаддам судланган 3 нафар шахс спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Шундан кейин ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Улардан икки нафари шеригини кимсасиз жойга олиб бориб, дўппослаб ўлдирган ва жиноятни яшириш мақсадида мурданинг танасини ёқиб юборган.

ИИБ ходимлари гумонланувчиларни воқеа содир бўлишидан бир неча соат аввал 3 нафар эркак дўконга кирган видео орқали аниқлаган.

Маълум бўлишича, марҳум Пахтакор туманидаги Пахтакор қишлоғида яшовчи 1965 йил туғилган, муақаддам 1 неча марта судланган фуқаро бўлган. Ўтказилган суд экспертизаси унинг ўлимига тана қисмига етказилган кўплаб жароҳатлар сабаб бўлганини кўрсатган.

Шунингдек, айбланувчилардан бири 1966 йилда туғилган шахс марҳум билан қўшни бўлган. Иккинчи айбланувчи 1981 йилда туғилган, Пахтакор туманидаги Олмазор маҳалласида яшаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг