Жиззахдаги аянчли ЙТҲ видеоси тарқалди

Жиззах шаҳрида «Нексия 3» автомашина ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида ЙТҲга учради. Воқеа натижасида бир нафар фуқаро вафот этган. Бу ҳақда Жиззах вилояти телерадиокомпанияси лавҳасида сўз боради.
Воқеа жорий йилнинг 18 май куни соат 8:50ларда Жиззах-Ғаллаорол автомобил йўлининг 35-километрида содир бўлган.
Жиззах шаҳри, Амир Темур МФЙда яшовчи 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Нексия 3» автомашинасини Жиззах-Ғаллаорол йўналишида бошқариб бораётганда Ғаллаорол туманида истиқомат қилган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинанинг йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада «Ласетти» русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида РШТТЙ илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимида шифокорлар кўрсатган муолажаларига қарамасдан вафот этган.
Шунингдек, «Нексия 3» автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида РШТТЙ илмий марказининг травматология бўлимига ётқизилган.
Видеотасвирда машиналарнинг тезлик датчиги 100 км/соат кўрсаткичда «қотиб» қолганини кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter