Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сархуш қотил: жиззахлик фуқаро ўз маҳалладошини пичоқлади

Сархуш қотил: жиззахлик фуқаро ўз маҳалладошини пичоқлади

15 июль куни ярим тунда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи М.Ш. уйида таниши М.У билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашган. Натижада М.Ш стол устида турган ошхона пичоғи билан М.Унинг бошини чап юқори чакка қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди. 

Тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро М.Унинг ўлимига чап чакка соҳасига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кесилган жароҳат, бош гематомаси ва ички қон кетиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг