Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда шартли «оммавий тартибсизлик» бартараф этилди

Наманганда шартли «оммавий тартибсизлик» бартараф этилди

Фото: Наманган вилояти ИИБ

11 март куни Наманган вилояти ИИБ томонидан «Оммавий тартибсизликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш» борасидаги махсус тактик машғулот ўтказилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

Машғулотда Наманган вилояти ва Наманган шаҳар ҳокимлиги, вилоят ИИБ, Прокуратура, ДХХ, Миллий Гвардия, ФВБ, Божхона, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ҳамда бошқа алоқадор идоралар вакиллари иштирок этишган.

Наманган шаҳар «Дўстлик бозори» ҳудудида сотувчи ва ҳаридорлардан иборат 200 га яқин фуқаролар рухсат этилмаган намойиш ўтказишни режалаштираётгани ҳақида вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига хабар келиб тушади. Юзага келган шартли вазиятнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Шартли равишда уюштирилган оммавий тартибсизлик муваффақиятли бартараф этилди.

Вилоят ИИБ масъулларининг таъкидлашича, бу тактик машғулот яқинлашиб келаётган байрам кунларида жамоатчилик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг