Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда яна портлаш овози эшитилди. Бу «сирли» ҳодисаларга қачон расмий изоҳ берилади?

Наманганда яна портлаш овози эшитилди. Бу «сирли» ҳодисаларга қачон расмий изоҳ берилади?

Фото: «Uza.uz»

Шу йилнинг 6 декабрь куни тушлик вақтида Наманган шаҳри ва Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Уйчи ҳамда Чортоқ туманларида кучли гумбурлаш овозлари эшитилганди. Аввалига бунинг сабаби Мингбулоқда нефт қидириш ишлари билан боғлиқ экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Аммо «Ўзбекнефтгаз» бу маълумотни тасдиқламади ва аксинча, уни инкор қилди.

«Биз расман мазкур маълумотнинг ёлғон ва асоссиз эканини билдирамиз. Ҳозирда «Мингбулоқ» конида ўзбекистонлик ва хитойлик мутахассислар штат режимида М-15 қудуғида иш олиб боришмоқда. Шу муносабат билан фуқароларга ишончли манбаларнинг маълумотига эътибор қаратишга, журналистлардан эса тасдиқланмаган маълумотлар тарқатмаслик ва аҳолини чалғитмасликни сўраймиз» — дея қайд этди компания.

Шундай қилиб, кучли гумбурлашларга нима сабаб бўлганига бирор бир аниқлик киритилмасдан қолиб кетди.

«Xabar.uz»га наманганлик фуқароларнинг мурожаат қилишича, бугун, 14 декабрь куни Наманганда яна кучли гумбурлаш эшитилган. Бундай портлаш овозлари сабаби нимада эканига ҳалигача расмий изоҳ берилмагани сабаб, аҳолининг хавотири ортиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг