Қизил чироқдан юқори тезликда ўтиш ўлим билан якунланди

Жорий йилнинг 5 май куни соат 04:40 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси «Окиан» савдо дўкони қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1994 й.т. Д.Н. «Нексия-3» русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб келиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан чорраҳадан ўнгга тезлик билан бурилиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилган.
Натижада, ҳайдовчи 26 ёшли Д.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter