Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда икки автомашина буткул ёниб кетди

Сирдарёда икки автомашина буткул ёниб кетди

2020 йил 26 октябр куни соат 18:45 ларда ҳайдовчи А.Н Нексия русумли автомашинасини Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган 4Р33 автомобиль йўлининг 9 километрида Гулистон-Учтом йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб тезлик юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб кетган ва ушбу йўналишда келаётган Нива Шевролет русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситалари буткул ёниб кетган.

Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТХ натижасида хайдовчилар енгил тан жароҳат олиб Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг