Тошкентдаги ЙТҲда 5 киши жабрланди

Кеча, 12 август куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Юнус ота кўчасида 1967 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Газель" ҳамда 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Нексия" машиналари тўқнашган.
Тўқнашув натижасида 5 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter