Тошкентдан 317 километр узоқликда зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмографик мониторинг республика маркази хабар беришича, бугун, 24 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:10 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Координаталар — 39,14 даража шимолий кенглик, 71,70 даража шарқий узунлик. Зилзила магнитудаси 5,5 га тенг бўлиб, 10 км. чуқурликда жойлашган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 317 км. узоқликда жойлашган.
Ер силкинишлари Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилган:
- Тошкент: 317 км; 2-3 балл
- Наманган: 207 км;3 балл
- Андижон: 191 км; 3 балл
- Фарғона: 139 км; 4 балл
- Гулистон: 291 км; 3 балл
- Жиззах: 348 км; 2 балл
- Самарқанд: 411 км; 2 балл
- Термиз: 441 км; 2 балл
- Қарши: 512 км;2 балл
- Навоий: 551 км; 2 балл
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter