Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банклар ва жисмоний шахслар томонидан валюта сотиш ҳажми кескин ошди

Банклар ва жисмоний шахслар томонидан валюта сотиш ҳажми кескин ошди

Фото:«Xabar.uz»

Марказий банк 2021 йилнинг биринчи ярми учун ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳни эълон қилди. 

Ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 2021 йилнинг I ярим йиллигида 9,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди (2020 йилда – 6,0 млрд. АҚШ долл., 2019 йилда - 5,1 млрд. АҚШ доллар).

Хусусан, мазкур даврда:

- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 4,6 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валюталари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,7 баробарга ошди (2020 йилда – 2,7 млрд. АҚШ долл.);

- банклар ва жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 3,7 млрд. АҚШ долларини (2020 йилда – 2,4 млрд. АҚШ долл.);

- Давлат марказлашган ресурслари ҳисобидан сотилган чет эл валюталари миқдори 1,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. 

Марказий банк инфографикаси. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг