Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

Ҳар бешинчи қўнғироқ — VoLTE орқали, ҳар бир вилоятда эса 4G ўсиши кузатилмоқда. Beeline Uzbekistan рақамли хизматлардан мамлакатнинг исталган нуқтасида фойдаланиш имкониятини яратиш учун тармоқни ривожлантиришда давом этмоқда. Сўнгги беш йил ичида Beeline Uzbekistan 4G/LTE базавий станцияларининг сонини уч бараварга оширибгина қолмай, балки энг чекка ҳудудларда ҳам барқарор қамровни таъминлади. Республиканинг бешта вилоятида мобил интернет трафиги 25 бараварга ортди.
Beeline Uzbekistan юқори тезликдаги мобил интернет ва ишончли рақамли хизматларни тақдим этувчи 4G тармоғини узлуксиз кенгайтирмоқда. 2020 йилларнинг бошидан бери компания 4G базавий станциялари сонини уч баравардан кўпроққа оширди. Фақатгина сўнгги бир йил ичида инфратузилма сезиларли даражада кенгайтирилди ва юзлаб янги LTE станциялар ишга туширилмоқда. Шу билан бирга, мавжуд станциялар ҳам модернизация қилинмоқда, бу эса 2020 йилга нисбатан фойдаланувчи бошига ўртача интернет тезлигини 2,2 бараварга оширишга имкон берди.
Мижозлар трафигининг доимий ўсишини, айниқса, зич аҳоли яшайдиган ҳудудларда инобатга олган ҳолда, Beeline Uzbekistan тармоқ сиғими ва ўтказувчанлигини оширмоқда. Сўнгги йилларда Beeline Uzbekistan тармоғидаги мантиқий секторлар сони олти баробардан зиёдга кўпайди. Бу эса тармоқнинг энг юқори юкламаларда ҳам барқарор ишлашини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди.
2023 йилдан бошлаб Beeline Uzbekistan мижозлари VoLTE ва ViLTE технологияларидан фаол фойдаланмоқда — LTE орқали овозли ва видео қўнғироқлар. Бу технологиялар HD сифатдаги овоз, дарҳол уланиш ва қўнғироқ вақтида интернетдан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконини беради. Бугунги кунда Beeline Uzbekistan тармоғидаги ҳар бешинчи қўнғироқ VoLTE орқали амалга оширилмоқда.
4G/LTE тармоғини ривожлантиришда эътибор айниқса вилоятларга қаратилмоқда: Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида базавий станциялар ва фойдаланувчи трафиги бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд этилган. Баъзи туманларда сўнгги беш йил ичида интернет трафиги 25 бараварга ошган.
Сўнгги беш йил ичида Қорақалпоғистон Республикасида Beeline Uzbekistan базавий станциялари сони 23 бараварга ошди. Телеком инфратузилмасининг бундай кенг кўламли ривожланиши тармоқ қамровининг сезиларли даражада кенгайишига ҳамда энг чекка ҳудудларда ҳам барқарор мобил интернет билан таъминлашга имкон берди.
Алоҳида эътибор илгари алоқа мавжуд бўлмаган ва узоқ жойлашган ҳудудларга қаратилди. Масалан, Beeline Uzbekistan тармоғи — шу жумладан мобил интернет — биринчи марта Беруний туманининг олис Саркоп, Тўран ва Жуманиёзов овулларида пайдо бўлди.
«Бизнинг устувор мақсадимиз — барча фойдаланувчилар учун тенг ва энг кенг рақамли имкониятларни таъминлаш. Шу боис, инфратузилмани ривожлантирар эканмиз, илғор телекоммуникация технологияларини жорий этиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида иш олиб бормоқдамиз. Стратегик мақсадимиз — республикамизнинг ҳар бир фуқароси рақамли хизматлардан фойдалана олишини таъминлашдир», — дейди Beeline Uzbekistan технологиялар ва инновациялар бўйича директори Гедиз Сезгин.
2025 йилда компания Ўзбекистонда ноёб техник ечим — Triple-Band Massive MIMO 32×32 ускунасини синов тариқасида муваффақиятли ишга туширди. Ушбу технология учта турли частотали диапазонлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш орқали тармоқ ўтказувчанлигини сезиларли даражада оширади.
Аввал йирик шаҳарларда ишга туширилган инновациялар аста-секин бутун мамлакат бўйлаб аҳолига тақдим этилмоқда. Замонавий рақамли хизматлар Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудлари аҳолисига ҳам етиб бориб, кундалик вазифаларни бир неча дақиқада ҳал қилишда ёрдам бермоқда: молиявий ва алоқа хизматларини бошқариш, авиачипталарга буюртма бериш, давлат божлари, коммунал тўловлар ва савдо тармоқларидаги харидларни қулай тарзда тўлаш имкониятини яратмоқда.
Beeline Uzbekistan ҳақида
«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistan'да 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter