Марказий Банк раҳбариятида ўзгариш рўй берди

Марказий банк раиси ўринбосари Адҳам Рустамович Исломов ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган Адҳам Исломов 2018 йил январидан буён Марказий Банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. У бундан аввал Ўзбекистон Президенти Девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консултанти сифатида фаолият кўрсатган.
Маълум қилинишича, Исломовнинг ўрнини шу вақтга қадар «Ўзагросуғурта» раиси лавозимида ишлаб келаётган Саидқаҳҳор Холхўжаев эгаллайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter