Қайта молиялаш ставкаси ўзгармади

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилган.
Мазкур қарорни қабул қилишда қуйидагилар инобатга олинган:
- иқтисодиётда инфляция ва инфляцион кутилмалар динамикасининг сақланиб қолиши;
- бир марталик инфляцион шокларнинг юзага келиши шароитида фоиз ставкаларини янада оширишда хорижий валютадаги кредитлар ўсиши;
- кредит бозорида сегментациянинг кучайиши борасидаги айрим хавотирларнинг мавжудлиги;
- тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш вазифаларини инобатга олиб, эҳтиёткорона ёндашувни қўллаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter