Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FlyArystan Остонадан Тошкентга мунтазам қатновни йўлга қўйди

FlyArystan Остонадан Тошкентга мунтазам қатновни йўлга қўйди

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Остона ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади. Икки қардош давлат пойтахтлари ўртасидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 2 марта Airbus А320 учоқларида амалга оширилади.

«Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабарига кўра, 3 июль куни соат 01:55 да бортида 180 нафар йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнган.

Аэропортда янги йўналиш очилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда «Uzbekistan Airports» раҳбарияти, Қозоғистон элчихонаси ва авиаташувчи вакиллари иштирок этган.

Маълумот учун, FlyArystan Қозоғистоннинг лоукостер авиаташувчиси бўлиб, бош қароргоҳи Олмаота шаҳрида жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.

Компания яқин келажакда парвозлар харитасини Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган янги йўналишлар билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг