ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказига бошлиқ тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, подполковник Нуриддинов Саидолим Саидкамол ўғли ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар С.Нуриддинов Эксперт-криминалистика бош маркази, криминалистик экспертиза ва ҳисобга олиш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Шунингдек, подполковник Мирзаев Жаҳонгир Умирзоқович Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ж.Мирзаев ИИВ Навоий академик лицейи директорининг ходимларни малакасини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Амонов Жафар Жамиевич эса Фарғона вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ж.Амонов Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter