ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Подполковник Юсупов Илҳом Элмуродович Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Юсупов Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
***
Подполковник Нуруллаев Элбек Абдуқодирович Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Э.Нуруллаев Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
***
Майор Бобоев Дўстмурод Қурбонмуротович Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д.Бобоев Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
***
Полковник Хасанов Иброҳим Исломович Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тўртинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили-марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Ҳасанов Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
***
Подполковник Хурбоев Ўткирбек Махамматжонович Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў.Хурбоев Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
***
Подполковник Бектошев Фарҳоджон Исроилович Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ф.Бектошев Фарғона вилояти, Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
***
Майор Мадаминов Жасур Наримонович Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Мадаминов Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
***
Подполковник Аҳмедов Атамурад Бахтиярович Тошкент шаҳари, Мирзо Улуғбек тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Аҳмедов Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
***
Подполковник Зупаров Тоҳиржон Закиржанович Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Т.Зупаров Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter