Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари нима дейди?

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари нима дейди?

Фото: Фейсбукдан скриншот

«Xabar.uz»да эълон қилинган «МИБнинг иши тўйни бузиш бўлиб қолдими?» сарлавҳали мақола ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларни келтириб чиқарди. Билдирилган фикрларнинг айримлари билан ўртоқлашамиз (имло хатолари тузатилган ҳолда). Фейсбукдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи ҳамда «Xabar.uz» сайтининг фейсбукдаги каналида мақолада баён қилинган ҳолат бўйича шундай фикрлар билдирилган:

Заҳро Султанқулова: Учта боласининг алиментини тўласин-да уйланишдан олдин... Баттар бўлсин энди.

Farruhbek Rasulhon: Халқнинг фикри билан буларнинг нима иши бор.

Asmira Fuat: Жуда яхши қилибди МИБ. 4 бола нафақат отасиз, яна отаси томонидан ҳеч қандай ёрдам йўқ. Уйланиб, яна бола кўриб ташлаб кетса, яна алимент тўламаса? Яна бир аёлнинг ҳаёти бузилса? Нима бўлади? Бу эркак уйланиб, бола туғдириб ташлаб кетса, ҳеч нарсамас экан-да?

Санжар Раҳмонов: Тўғри қилишибди, орқасини тўғирлаб қўйсин уйланишдан олдин. Болани сарсон қилиб янги ҳаёт қурмасдан.

Феруза Абидова: Зўр қилишибди. Бундан баттар қилиш керак эди.

Бурхонова Шохиста: Маҳалла раиси, котиби, фуқаролари қаерда. 2019 йил тузилган хотин-қизлар комиссияси қани. Нега тузилди? Маҳаллада алиментни тўламасдан тўй бўляпти. Қани ҳақиқат?

Guli Olloquliyeva: Баъзида аёллардаям бўлади, шукр қилмасдан жанжал кўтариб, эрни бездиради, ажрашишга сабаб бўлади, бунақа аёлларга алимент тўламасдан, боланиям олиб қўйиш керак. Эр бечора уйим, бола-чақам дейди, хотин эса уни бир пул қилади. Болани етим қилмасликни ҳар икки томон ҳам ўйлаши керак.

Мансуржон Эсиргапов: Guli Olloquliyeva,отангизга раҳмат! Энг тўғри ва ҳақ гапни ёзибсиз. 

М. Т: Йигит бир йил яшаб, 1 та фарзанд кўриб ажрашаман, деб оиладан чиқиб кетди. Орадан 6 йил ўтиб, МИБ келиб 3 та фарзанд учун алимент талаб қилди. Бундан хулоса: ажрашаман, деб кетманглар! Қонуний ажрашиб кейин кетинглар. Акс ҳолда, 1 фарзанд учун эмас, процентигаям тўлайсизлар!

Лола Рахматова: А почему виноват только папаша? Вдруг мама сама довела его до развода! Некоторые дамочки после развода, только и делают что шантажируют алиментами.

Polat Urazbaev: Ушаволиб, уришмабтиям уларни.

Abror Zohidov: Тўйда индамай туриб, чимилдиққа киришларидан олдин ушлаганда точно тўлар эди )).

Бурҳон Бегматов: Нимага ҳамма бу ерда (гуруҳда) изоҳ қолдираётганлар куёвни ёмонлаб МИБчиларни оқлаябди? Ўша куёвни ўрнида шу ерда қўлини ерга муштлаб куёвни қарғаётганларни бирортаси бўлиб қолганида нима деган бўлардингиз? Бу ҳолат бўйича куёв болани айби алиментни вақтида тўламагани (агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса), балки пулни норасмий берар болаларига, лекин бу мақолада масала МИБчиларни айнан тўй куни келиб бир эркак кишини эл-юртни ичида шарманда қилиниши тўғрисида кетябди. Ўша МИБчилар тўйдан 1 ҳафта олдин келса ёки тўйдан 1 ҳафта кейин келса бўларди-ку...  Ўзимни хизмат вазифам юзасидан МИБчилар билан ишлашимга тўғри келган. Ана ўшанда кўрганман уларнинг алимент ундиришга келган аёллар билан қандай «ишлашини» (лекин бу ҳамма ҳақида эмас). Бекорга ўша одам 3 та боласи бўла туриб ажрашмагандир, асосли сабаблари бордир эҳтимол. Балки аёли ўзининг ҳаракатлари билан шунга олиб бориб қўйгандир, ҳар ҳолда 3 та болали бўлгунча бирга яшаган экан-ку. Балки эрига хиёнат қилгандир, балки бошқа ажрашишга асосли сабаблар бордир. Балки ўша одам болаларидан хабар олиб норасмий пул бериб турар уларга. Яна қайтараман, бу мақолада куёвни алимент тўламагани эмас, МИБчиларни инсонни шарманда қилишгача бўлган ҳаракатлари қораланиб кўрсатиляпди...

Рустам Алиев: Давлатимиз учун биз етимдек бўлиб қолдик. Фақат давления, қўрқитиш, жаримага солиш, газдан кўмирга ўтказиш, мусодара, солиқларни ошириш.  

Зафар Зокиров: «Эссиз! Тўй ва ўлимни ҳурматини қиладиган халқим!» демоқчийдим-ку, лекин 3 нафар болани оч қўйиб уйланаётган отага бу ҳам кам!

Абдуғаффор Шукуров: Тўй ёки бошқа тадбирни бузиш мусулмонларга тўғри келмайди. Чунки у ерда бу ишга алоқаси бўлмаган келин ва келин томон ҳам бор эди.

P.S.: Аввал бошданоқ бу тизимнинг прокуратура таркибида бўлиши кўп мунозараларни келтириб чиқарган эди. Туширилган пуллар бир сўм ҳам олиб қолмасдан бюджетга ўтказилиши ва МИБчиларга бюджетдан ойлик қилиб берилса, адолатли бўлар балки. Ҳозир эса тушган маблағдан махсус жамғармага етарли фоизлар йиғилади, жарима кўп ундирса, қўшимча ҳақ, мукофот ва рағбатлантириш пуллари ҳам берилади. Бундай шароитда МИБ учун қандай қилиб бўлмасин пул ундириш афзал бўлиб қолмайдими? Қўрқитиш, камситиш воситалари асосий қурол бўлиб қолмайдими? Бош прокурор ҳам яқинда Сенатдаги мажлисда тизим ваколатларини асоссиз равишда кенгайтириш кузатилганини очиқ тан олдику. Қолаверса, алимент тизими ҳам фақат бир томонга босим ўтказиш ричагига айланиб қолмаслиги керак. 

«Xabar.uz» куннинг энг долзарб мақолалари ва мавзулари бўйича ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар фикрларини доимий бериб боришга ҳаракат қилади. Бу қайсидир томоннинг ҳақлиги ёки ноҳақлигини кўрсатиш, исботлаш учун эмас, турли баҳсларда, муҳокамаларда фикрлар хилма-хиллиги юзага келиши, аҳолининг ижтимоий позицияси шаклланиб бориши кўзда тутилган ҳолда қилинмоқда. Аҳолининг позициясининг шаклланиши эса турли органларнинг қарорлар қабул қилишидан олдин масалани чуқурроқ ўйлашига, вазифга масъулиятлироқ ёндашишига хизмат қилса ажабмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг