Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантинга амал қилмаслик ҳолатлари 83 мингдан ошди. Жиззахда туғилган кунини нишонлаган фуқаро жавобгарликка тортилди

Карантинга амал қилмаслик ҳолатлари 83 мингдан ошди. Жиззахда туғилган кунини нишонлаган фуқаро жавобгарликка тортилди

Фото:«Xabar.uz»

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 83 005 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 15 198 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 13 179та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 12 261 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 7 251 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 5 635 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 5 300 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 4 723 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 4 598 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 3 329 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 3 023 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 712 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 524 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 510 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 762 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Жумладан, 19 апрель куни Жиззах вилояти, Фориш туманида яшовчи 1991 й.т. Ислом Х. Ўзининг уйида 4 нафар ўртоқлари билан туғилган кун нишонлаганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод туманида яшовчи 1976 й.т. Адхамжон К. карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг